UZ

"Реал" "Ливерпуль" ҳужумчиси трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда Янгиликлар

"Реал" "Ливерпуль" ҳужумчиси трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда

Мерсисайд клуби футболчиси Роберто Фирмино Мадридга йўл олиши мумкин.

Мадриднинг "Реал" клуби қишки трансфер ойнасининг сўнгги соатларида "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминони сотиб олишга уриниб кўриши мумкин. 

Ҳозир "қироллик клуби" таклиф формуласини кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоадан норози ва ҳозирги ижрочилар тўплами билан мавсумни муваффақиятли якунлашни кафолатлай олмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

31 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумда АПЛ баҳсларида 13 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол уриб, 3 та голга асистентлик қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика