“Реал” “Лестер” дарвозабони Шмейхелга қизиқиш билдиряпти

Aslanov Jasurbek
20 мар 2017, 23:45
Англиянинг “Лестер Сити” клуби дарвозабони Каспер Шмейхелга Мадриднинг “Реал” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари қизиқиш билдиряпти.

Бу ҳақда Испаниянинг Don Balon нашри хабар тарқатди. Ёзги трансфер бозори чоғида номлари тилга олинган клублар даниялик дарвозабонни ўз сафларига қўшиб олиш учун уриниб кўришади.


30 ёшли Шмейхелнинг “Лестер” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Жорий мавсумда “МЮ”нинг айсонавий дарвозабони Петер Шмейхелнинг ўғли Каспер АПЛда 20та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 31та гол ўтказиб юборди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›