"Реал" жаҳон чемпиони бўлган дарвозабонга қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
2 янв 2024, 15:59
"Реал" уругвайлик 20 ёшли дарвозабонга қизиқмоқда.

Испан клуби эътиборини "Пеньяроль" тизимидаги Рандаль Родригесга қаратди.

Ҳозирча Андрей Лунин ва Кепа Аррисабалаганинг келаси мавсум "Реал"да қолиш ёки қолмаслиги аниқ эмас. Шу сабаб клуб скаутлари эҳтимолий янги ўйинчиларни излашмоқда.

"Реал"да "Пеньяроль" билан яхши муносабатлар бор. Родригесни тўлақонли трансфер ёки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш мумкин бўлади. Агар "Мадрид" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилса катта эҳтимол билан уни клубнинг иккинчи жамоаси бўлмиш "Кастилья"га юборади.

Родригес 2023 йилда Уругвай терма жамоаси 20 ёшгача бўлган термасида жаҳон чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›