"Реал" футболчиси Зидан бош мураббийлиги сабаб клубга қайтишни хоҳламаяпти

Alisher
16 ноя 2019, 13:07
"Арсенал"да ўйнаётган Даниэль Себальос "Реал"га қайтишни хоҳламаяпти.

Хабарларга қараганда, 23 ёшли футболчи аллақачон мадридликлар раҳбариятига Англияда қолишни хоҳлаётганини айтган.

Себальос ҳозирда "тўпчилар" сафида ижарада ўйнамоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли.

Футболчи Зидан билан муносабатлари яхши эмаслиги сабаб, унинг қўл остида шуғулланишни хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail