"Реал" футболчилари мавсумда бош билан 12 та гол уришди. Улар ТОП-5да фақат битта жамоадан ортда қолишмоқда

Aziz Tukhtamuradov
24 янв 2021, 09:56
"Реал" футболчиси Каземиро "Алавес"га қарши ўйинда боши билан гол урди.

Бразилиялик футболчи Тони Крооснинг ошириб берган тўпидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Шу тариқа, "Реал" футболчиларининг боши билан киритган голлари сони 12 тага етди. Бу борада ТОП-5да фақат "Бавария" яхшироқ натижа кўрсатмоқда. Шунингдек, "Тоттенхэм" футболчилари ҳам 12 маротаба рақиб дарвозасини бош билан ишғол этишган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca