"Реал" Бенземасиз ўтган ўйинларнинг ярмидан кўпида ғалаба қозона олмаган

Оқил Абдубарноев
21 мар 2022, 20:09
Карим Бенземанинг йўқлиги "Реал Мадрид"нинг сўнгги йиллардаги Ла Лигадаги натижаларига жиддий таъсир қилмоқда.

2018/19 йилги мавсумдан буён мадридликлар чемпионатда француз форвардисиз 11 ўйин ўтказган ва бор-йўғи бештасида ғалаба қозонган (45,4%), қолган олти баҳсда уч дуранг ва уч мағлубият қайд этилган.

"Реал Мадрид" Бензема билан 132 ўйинда 87 ғалаба (65,9%), 26 дуранг ва 19 мағлубиятга эга чиққан.

Бир кун аввал Карло Анчелотти шогирдлари Примеранинг 29-турида "Барселона"га мағлуб бўлди (0:4). Бензема жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta Sports