

"Le Parisien" нашри хабарига кўра, "Реал" форварди Карим Бензема клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти 31 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномасини (2021 йилга қадар мўлажалланган) яна 2 йилга узайтириб, ўзаро ҳамкорликни 2023 йилга қадар давом эттирмоқчи.
Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида 23та ўйинда майдонга тушган Бензема ўз ҳисобига 13 гол, 6та самарали узатма ёздириб қўйган.




