"Реал" асосий таркибида 22 футболчи!

Omonjon To`xtamirzayev
12 окт 2017, 22:06
Зинедин Зидан футболчиларнинг иштиёқини сўндирмаслик ва спорт формасини сақлаб туриш мақсадида ротацияга кўп қўл уриши ҳеч кимга сир эмас.

Франциялик мураббий бошланганига кўп бўлмаган ушбу мавсумда 22 футболчини асосий таркибда майдонга туширишга улгурди.

Ўзларининг дебютларини ҳамон кутаётганлардан фақат Хесус Вальехо ва Лука Зидан қолган. Ҳа, бу Зинединнинг ўғли ва шунга қарамай, ҳамон майдонга тушгани йўқ. 

Бу борада ҳимоя вакиллари Серхио Рамос ва Дани Карвахаль, ҳамда дарвозабон Кейлор Навас етакчилик  қилишмоқда. Бу футболчилар 11 бор асосий таркибда майдонга тушиб улгуришди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф