"РБ Лейпциг" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди
09 сен 2020 10:13
Янгиликлар
"РБ Лейпциг" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Анхелиньо фаолиятини "РБ Лейпциг"да давом эттиради.
Немис клуби футболчина яна бир мавсумга ижарага олди. Шартномада сотиб олиш ҳуқуқи борми ёки йўқ, аниқлаштирилмаган.
Анхелиньо ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Лейпциг"да ўтгазган эди. Хабарларга кўра, янги ижара битимида 20 миллион евролик харид қилиш борасидаги банд бор.
Эслатиб ўтамиз, фаолиятини асосий қисмини ижарада ўтказаётган 23 ёшли испаниялик футболчи бунга қадар ПСВ, "НАК Бреда", "Мальорка", "Жирона" ва "Нью-Йорк Сити" клубларида ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар