Райс "Вест Хэм"даги охирги учрашувини ўтказди
08 июн 2023 20:55
Янгиликлар
Райс "Вест Хэм"даги охирги учрашувини ўтказди
"Вест Хэм" хўжайини Девид Салливан "Фиорентина"га қарши Конференция лигаси финали Деклан Райс учун охиргиси бўлганини айтди.
"Менимча, бу Райснинг сўнгги ўйини эди. Биз унинг кетишига қаршилик қилолмаймиз. Бу мавсумда унинг биз учун қилган ишларидан ортиғини талаб қилиб бўлмайди. Биз унга ўринбосар топишимиз керак. Албатта, унинг кетишини истамагандик. Биз унга 18 ой олдин ҳафтасига 200 000 фунт стерлинг таклиф қилгандик, аммо у рад жавобини берди. Жамоада бўлишни истамаган ўйинчини ушлаб тура олмайсиз", деди инглиз клуби бошқарувчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар