Райс фаолиятини "Арсенал"да давом эттирмоқчи
22 янв 2023 13:05
Янгиликлар
Райс фаолиятини "Арсенал"да давом эттирмоқчи
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ёзда "Арсенал"га ўтишга интилмоқда.
Ўйинчининг хоҳишига Лондон жамоасининг жорий мавсумдаги ажойиб иштироки сабабдир. Хавбек шунингдек "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета унга юқори даражадаги ўйинчига айланишда ёрдам беради деб ҳисобламоқда.
Райснинг "болға урарлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва футболчи янги келишувга имзо чекишни режалаштирмаяпти.
23 ёшли футболчи жорий мавсум "Вест Хэм" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 80 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар