

«Ҳозирда АПЛда 2005-2012 йиллардагидек юлдузларни кўрмаяпмиз. Бу эса клубларнинг ЕЧЛдаги иштирокига таъсир қилмоқда.
Айни пайтда деярли барча юлдузлар АПЛдан ташқарида ўйнамоқда. Серхио Агуэро ва Алексис Санчесдан ташқари Англия клубларида ўйнаётган Жаҳон юлдузлари йўқ.
Бу вақтда «Лестер» бундай ўйинчиларсиз узоққа бора олгани хайратга солади. «Барселона» ва «Реал» таркибларига қаранг, – дейди Гиггз.




