UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

Равшан Ҳайдаров: "Тошкентдаги йиғин фойдали ва самарали бўлди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Тошкентдаги йиғин фойдали ва самарали бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров терма жамоага номзод бўлган футболчилар иштирокида Тошкентда йиғин ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Йиғин доирасида Ўзбекиситон ОТЖ “Локомотив” клуби ўринбосарларига қарши битта назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур йиғини фойдали ва самарали бўлганини айтиб ўтди.

“Тошкентдаги йиғинга 1997 йил ва ундан кейин таваллуд топган футболчиларни жалб қилдик. Асосий мақсад Ўзбекистон олимпия терма жамоасига янги номзодларни саралаб олиш. Хитойдаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган футболчиларнинг имкониятларини яхши билганимиз учун уларни ушбу йиғинга жалб қилмадик.

Олдимизга 2020 йил Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Мазкур вазифани уддалаш учун кўп меҳнат қилишимиз зарур. Ўз ўрнида бизга мана шундай йиғинлар ташкилиб қилиб, барча шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

Бундай йиғинлар жуда фойдали ва самарали. Йиғинга нафақат Суперлига, балки Про-лига жамоаларидан ҳам футболчилар жалб қилдик. Ўқув-машғулотлари давомида ўзимиз учун янги футболчиларни кашф қилдик. Про-лигада ҳам ажойиб футболчилар бор. Ҳозирдан шуни айтишим мумкинки, Про-лигада тўп сураётган бир-икки нафар футболчида асосий таркибга кириш учун яхшигина имконият бор.

Янги футболчилар қанча кўп бўлса, рақобат кучаяди. Бу эса барча футболчиларга ўз устиларида тинмай ишлаб бориш учун мотивация беради.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синовдан ўтказиш мақсадида, ЎФА Илмий-техник гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда тест-синовлари ўтказдик. Тестлар натижаларини қониқарли деб айтиш мумкин. Олимпия терма жамоаси учун номзод футболчилар учун махсус жисмоний юкламалар ишлаб чиқилди ва улар тўп сураётган жамоалар мураббийларига тақдим қилинди. Биз терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимо назорат қилиб борамиз.

Йиғин давомида “Локомотив” ўринбосарларига учрашув ўтказилди. Ўйин давомида футболчиларнинг майдонда фикрлаш қобилияти, техник-тактик имкониятларин кўздан кечирдик, камчиликларни таҳлил қилиб, тегишли кўрсатмалар бердик.

Бундай йиғинлар йил давомида яна ўтказилади. Олимпия терма жамоаси шу тарзда шакллантириб борилади. 2020 йил Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиб, халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади, деган умиддамиз”, - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика