UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  0 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  9 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  16 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кечаги Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг учрашув, Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уч кунлик йиғинимиз доирасида Қирғизистонга қарши ўйин режалаштирилганди. Рақибимиз сафида биздан катта ёшдаги футболчилар ўйнашади. Бугунги баҳсга жиддий тарзда ёндошдик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса хотиржамлик дея олмайман, оддий қўпол хатолар содир бўлди. Биринчи гол ўтказиб юборилган вақтда марказий ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди. Иккинчи голга келсак, Акром Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг пенальти белгиланди. Йигитлар билан ушбу хатоларни кўриб чиқамиз, тайёргарлик жараёнида бу табиий ҳолат", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Ушбу йиғинда икки нафар асосий футболчимиз иштирок этмади. Жавоҳир Соҳибов ва Одил Ҳамробеков ўз клублари сафида ОЧЛдаги муҳим ўйинларда иштирок этишди".

"Жамшид Болтабоев жароҳати туфайли мундиалга бормаслиги аниқ бўлди. У ҳали индивидуал тарзда ҳам машғулотларни бошлагани йўқ. Болтабоев ярим ҳимояда ижодкор футболчи ҳисобланади. Бироқ унинг ўрнини босадиган ўйинчилар топилади деб ўйлайман".



"11 майдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғин доирасида "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 19 майда юртимиздаги йиғинни тугатамиз. 20 майда йўлга чиқамиз, 22 майда Янги Зеландияга етиб борамиз. 2 кун ўтгач Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 28 май куни Чристчурч шаҳрига етиб борамиз. Айнан ўша ерда Гондурасга қарши илк учрашувимизни ўтказамиз".

"Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни шу кунларда эълон қиламан. Лекин жамоанинг ўзаги деярли аниқ. Йиғинда 21 нафар футболчи қатнашди. Соҳибов ва Ҳамробековни қўшсак 23 нафар бўлади".


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика