UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Равшан Ҳайдаров: “Тайёргарлик жараёни биз кутгандек давом этмоқда” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Тайёргарлик жараёни биз кутгандек давом этмоқда”

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига таёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоа аъзолари гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтадиган Крайстчерч шаҳрига 28 май куни етиб келди ва бугунгача учта машғулот ўтказди. Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Гондурасга қарши 1-тур ўйинига тайёргарлик жараёни меёрида олиб борилаётганини ва футболчилар турнирга тайёр эканини айтиб ўтди.

“Велингтондаги йиғинни якунлаб 28 май куни Крайстчерчга етиб келдик. Гондурас ҳамда Германия ёшлар терма жамоаларига қарши ўйинлар айнан мана шу шаҳарда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Крайстчерчда бугунгача уч кун машғулот олиб бордик ва барча машғулотлар ҳар хил стадионларда ўтказилди. Айтишим мумкинки, машғулотлар учун ажратилган майдонлар аъло даражада. Ташкилий томондан ҳам терма жамоа учун яратилган шароитларга эътироз йўқ. Ҳавонинг бироз совуқ экани машғулотлар жараёнига ҳалақит бермаяпти ва бу ҳолат навбатдаги ўйинларга ҳам таъсир ўтказади деб ўйлаймайман”, - дейди Ҳайдаров.

"Амалий машғулотлар билан бир қаторда ҳар куни терма жамоалар мураббийлар штаби билан футболчилар учун назарий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда. Ушбу машғулотлар давомида гуруҳ босқичидаги рақибларимизни ўрганиб чиқмоқдамиз. Рақиблар борасида имкон қадар етарли маълумотлар олинмоқда", - дея қўшимча қилди терма жамоа бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, терма жамоа аъзолари сафида жароҳат олганлар йўқ экани ва деярли барча футболчилар 1-тур ўйинига тайёр эканини таъкидлади. “Таркибимизда жарохат олган футболчилар йўқ ва барча футболчилар насиб қилса мусобақага тайёр. Биз эса ўз ўйинимиз билан мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлашга, мухлислар ва бизни қўллаб-қувватлаётган барчани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида ўйлайманки, мухлислар ҳам биз учун дуода бўладилар ва бизни қўллаб-қувватлаб турадилар”, - деди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика