UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Металлург" (3:3) ўйинидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Афсуски мана шундай ажойиб баҳсни мухлислар кўра олишмади", - деб гап бошлади Ҳайдаров.

"Лекин ҳар иккала жамоа футболчилари очиқ футбол намойиш этишди. Ёш шогирдларимнинг хатолари оқибатида бугун ғалаба қозона олмадик. Дастлаб иккита гол ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин барибир ғалабани сақлаб қололмадик".

"Бугунги баҳсда бир қатор асосий футболчиларим ўйнашмади. Маматказин, Бобожонов жароҳат туфайли бугун майдонга тушишмади. Ўйлайманки, бугунги баҳсда Абдусалимов ва Азимов ўзидан ёмон таассурот қолдиришмади. Бироқ тажрибалари камлиги туфайли гол ўтказиб юбордик".

"Кейинги ўйиндан олдин имкониятларимиз мутлақо тенг. Бекободда ҳам шундай ўйин намойиш этиш мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч бир жамоада устунлик йўқ".

"Бугун ўйин мухлисларсиз ўтгани албатта таъсир қилди. Футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилди. Айниқса мезбон жамоа учун қийин. Сабаби бундан олдинги ўйинларда футболчиларим мухлислар далдасига ўрганиб қолганди".

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика