UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  25 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади"

"Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
Аввало барчани футбол байрами ва яқинлашиб келаётган баҳор айёми Наврўз билан табриклайман. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган "Насаф" жамоасини ҳам шу муносабатда табриклаб ўтмоқчиман. Ўйин оғир кечди. Буни билардик ва ушбу баҳсда қарши ҳужум тактикаси қўллагандим. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмади.

"Насаф" ҳақли ғалабага эришди. Бу жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва кучли футболчилар жамланишган. Улар бугун бизни тўпсиз қолдира олишди ва режаларимизни чиппакка чиқаришди. Асрор Алиқулов ва Зайниддин Тожиев каби футболчиларни захирада қолдирганим боиси, улар жамоамизга яқиндагина келиб қўшилишди ва табиийки жисмоний ҳолати талаб даражасида эмасди. Бу икки нафар футболчини аввалдан биламан ва уларни катта тажрибаси келгусида бизга кўп ас қотиши аниқ.

Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, иложи борича яхшироқ натижага ҳаракат қиламиз. Ўтган йилги натижани яхшилаш асосий вазифамиз.

"Насаф" жамоаси мавсумга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. "Динамо" билан таққослаганда, улар мавсумга тайёргарликни олий даражада олиб боришди. "Насаф" клуби "Бунёдкор"дан кам жойи йўқ. Бу иккала жамоаларнинг савияси бир даражада деб ўйлайман.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика