UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  1 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  12 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  7 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  32 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  2 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди"

Бугун Тошкентда старт олган ПФЛ Кубогида "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:0) тўқнашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонган самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров поёнига етган баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Равшан ака, бугун жамоангиз ПФЛ Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Аввало учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам қишки тайёргарлик қандай бўлса, шунга мос ўйин кўрсатди. Бу пайтда бирор бир жамоа 100 фоиз тайёр бўлиши қийин. Бизда мавсум энди бошланмоқда. Шу боис ўйин шунга мос равишда кечди. Сифат ҳам ўртача  бўлди. Аслида бу турнир жамоаларнинг мавсум олдидан тайёргарлигига катта фойда келтиради. Ўйин амалиётини ошириш учун қулай бўлган мусобақа.

- Бугунги рақиб "Қўқон-1912", жорий мавсум ўз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб қўймоқда. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Гарчи қўқонликлар бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа менга ёқди. Таркибида илгари олий лигада ўйнаган футболчилар ҳаракат қилмоқда. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда "Қўқон-1912"да пенальти тепиш имконияти юзага келганди. Аммо уларнинг футболчиси бундай унумли фойдалана олмади. Агарда ўшанда гол бўлганида, учрашув умуман бошқача тусга ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Чунки бу пайтга келиб, мен захирадаги футболчиларнинг барчасини майдонга тушириб бўлгандим.

- Таркибни шакллантириб бўлдизми?
- Йўқ, бунга яна озгина вақт керак.

- Яна таркибда қандайдир ўзгариш бўлиши мумкинми? Селекция жараёни тўхтамадими?
- Чемпионат стартига қадар ихтиёримизда бир ой вақт бор. Албатта селекция унгача давом этади. Шундай экан, яқин орада кўрикка янги футболчилар келиш эхтимоли йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика