Равшан Ҳайдаров: «Ҳозир натижа эмас, тайёргарлик муҳим»
31 янв 2014 16:37
Янгиликлар
Равшан Ҳайдаров: «Ҳозир натижа эмас, тайёргарлик муҳим»
Тошкентдаги йиғинни якунлагач, йиғин борасида Равшан Ҳайдаровга юзландик.
«Тайёргарлигимиз режа асосида давом этмоқда, десам ҳам бўлади» - дея гап бошлади Ҳайдаров. Кўзлаганимиздек, иккинчи йиғин доирасида тўртта назорат учрашувларини белгилагандик ва ушбу баҳсларда жамоанинг янги футболчиларини синовдан ўтказиш билан бирга таркибнинг шаклланишига ҳам жиддий эътибор қаратдик. «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Бухоро» ва «Олмалиқ» клубларига қарши тўп суриб икки дуранг, икки мағлубият қайд этган бўлсакда, энг асосийси жамоанинг тайёргарлигига катта урғу бердик. Чунки, бундай ўйинларда натижа эмас, энг аввало тайёргарлик муҳим ўрин тутади» - дейди бош мураббий клуб расмий твиттерига.
Фикрлар