UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  3 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  6 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  5 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421

Равшан Ҳайдаров: "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги "Гулистон" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида "Гулистон"га қарши ўйинда аралаш таркиб билан ўйнадик. Бунга бир қатор жароҳатлар сабаб бўлди. Учрашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Фақат 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда йигитларимиз бироз бўшашишди ва гол ўтказиб юбордик. Бу ҳаяжонланишга ва асабийлашишга олиб келди. "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Гулистон"да ёш йигитлар кўп. Улар орасида тажрибали Константин Боев, Рустам Қодиров, Акбар Саттаев каби футболчилар ёшларни ўсишига ёрдам беришади".

"Динамо"да асосий таркиб ўзагини сақлаб қолганмиз. Бир нечта янги футболчилар олиб келдик. Ўз олдимизга юксак мақсадларни қўйиб мавсумни бошладик. Мавсумни муваффақиятли бошладик деб айтсак бўлади. Лекин ҳозиргача ҳеч бир ўйинда умуман осон баҳс бўлгани йўқ. "Динамо" футболчилари бир жамоа эканлиги ва характер борлигини намойиш этиб ғалабаларга эришдик".


Энвер Гафаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика