UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  2 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  3 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  2 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  7 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  12 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1

Равшан Ҳайдаров: "Бугун фақат натижа учун ўйнадик" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бугун фақат натижа учун ўйнадик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Дастлаб майдон эгалари бош мураббийи йиғилганлар саволларига жавоб бериб ўтди.

"Жуда оғир учрашувлардан бирини ўтказдик. Бугун биз учун натижа жуда муҳим ва шунинг учун чиройли ўйин кўрмаган бўлишимиз мумкин. Очиғини айтсам бугун фақат натижа учун ўйнадик. Футболчиларим кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Албатта камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Биз ўйин бошиданоқ гол уриб олганимиз бизга қўл келди. Бугун натижа кераклиги учун бутун ўйин давомида йигитлар ҳаяжон билан учрашув ўтказди ва бу бизга кўп вазиятларда панд берди. Муҳими натижани қўлга киритдик ва хурсандмиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров

- Бугунги учрашувда "Металллург"нинг бу даражада кучсиз ва сифатсиз ўйини сизни ҳайрон қолдирмадими ?

Ўйлашимча "Металлург" кучсиз ўйин кўрсатмади. Кейин "Металлург" жуда яхши шаклланган жамоа ва улар кўп йилдан буён ўзакни алмаштирмайди. Улардан тўпни олиб қўйишнинг ўзи бир машаққат эди. Улар голли вазиятлар яратишди ва бунда омад биз тарафда бўлганини айтишим керак. Айниқса ўйин охирида улар ҳисобни тенглаштириб кетиши ҳам мумкин эди лекин Мелиничук бизни қутқарди.

- Кейинги учрашув "Гулистон" га қарши бўлиб ўтади ва бугун "Гулистон" мағлубиятга учради. Олий лигада қолиш учун курашаётган жамоага қарши ўйин олдидан фикрларинингизни айтиб ўтсангиз ?

Биз охирги учрашувларни барчасини ғалаба билан тугатмоқчимиз. Бизни олдимизда ҳам ўзимизга яраша вазифаларимиз бор. Руҳий ҳолат учун ҳам қанча юқорида турсак шунча яхши бўлади. Охирги икки учрашувда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика