UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  1 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  31 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  38 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар Янгиликлар

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар

Кеча Осиё Кубоги-2019 финалини ўзбекистонлик Равшан Эрматов ишлаши ҳақида хабар чиққанди.

1. Эрматов иккита Осиё Кубоги финалида ишлайдиган биринчи ҳакам бўлади. У 2011 йил Қатардаги мусобақа финалини бошқарганди.

Осиё Кубогида фақат 1972 йилдан бошлаб финал учрашуви ўтказила бошланган. Финалларда ишлаган ҳакамлар рўйхати:

1972 - Сивапалан Катиравале (Малайзия)
1976 - Жан Дюбаш (Швейцария)
1980 - Сударсо Харджовасито (Индонезия)
1984 - Шизуо Такада (Япония)
1988 - Мишель Вотро (Франция)
1992 - Жамол Ал-Шариф (Сурия)
1996 - Моҳд Назри Абдулла (Малайзия)
2000 - Али Бусайим (БАА)
2004 - Саад Комил (Кувайт)
2007 - Марк Шилд (Австралия)
2011 - Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
2015 - Алиризо Фағони (Эрон)



2. Эрматов - тўртта Осиё Кубогида ишлаган ягона ҳакам: Хитой-2004, Қатар-2011, Австралия-2015, БАА-2019. Бу мусобақа ҳамюртимиз учун бешинчиси бўлиши ҳам мумкин эди, аммо 2007 йилги Осиё Кубогида ишлашига Канадада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧ халал берганди.

3. Эрматов - Осиё Кубогида ўйин бошқариш бўйича ҳам етакчи. Япония ва Қатар ўртасидаги баҳс унинг учун 14-учрашув бўлади. Кейинги ўринларда Саад Комил (9та ўйин) ва Шамсул Майдин (8та ўйин) қайд этилган.

4. Финал учрашуви ҳамюртимиз учун 2019 йилги Осиё Кубогидаги бешинчи баҳс бўлади. Бу ҳам Осиё Кубоги рекорди. 2015 йил Алиризо Фағони ҳам худди шунча учрашувда ишлаган, Абдулла Ҳассан ва Сезар Рамос эса БААдаги мусобақада бештадан учрашувда бош ҳакам бўлишди.

Кўриб турганингиздек Равшан Эрматовга Осиё Кубокларининг деярли барча рекордлари тегишли. Улардан бир қанчаси яна кўп йиллар давомида сақланиб қолади, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.



Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика