UZ

Сўнгги янгиликлар

20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  18 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  10 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи ЖЧ-2018га жиддий тайёрланмоқда ФОТО Янгиликлар

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи ЖЧ-2018га жиддий тайёрланмоқда ФОТО

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон биринчи марта бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссаридан иборат тўлиқ таркибда ташриф буюраётгани хақида маълумот бериб ўтган эдик.

Айни пайтда Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи Россиядаги ФИФАнинг ҳакамлар учун мўлжалланган махсус базасида бутун дунёдан ташриф буюрган реферилар билан биргаликда Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни бошлаб юборган.

Ҳакамлар ҳам худди футболчилар сингари жисмоний ҳамда руҳий-психологик машқларни бажармоқдалар. Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар барча машғулотларга фаол қатнашиб бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар.



Равшан Эрматов 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинни бошқарган ҳолда, рекорд соҳиби бўлиб турибди. Россиядаги мундиалда ҳам унга учрашувларни бошқариш насиб этса, ўзининг рекордини яқин келажакда дунёдаги бошқа ҳеч қайси ҳакам такрорлай олмайдиган даражада янгилаши мумкин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ёш ҳакамларнинг малакасини ошириш, уларнинг Жаҳон чемпионатлари учрашувларини бошқара олиш даражасига чиқишлари йўлида барча имкониятларни яратиб беришда давом этади.


Фотолар муаллифи Анвар Илёсов (Жаҳон АА)

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика