UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  3 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  25 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

"Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. 

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик жараёни билан танишиш, мураббийлар штаби ва футзалчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футзалчиларимизга олдинда турган йирик турнирга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани ва муррабийларнинг режаси асосида тайёргарлик жараёнлари давом этаётганлиги таъкидланди. 

Суҳбат давомида Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида қайд этилган натижа жамоамизга катта тажриба болгани, муррабийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режаси футзалчилар таёргарлигига асос болиши ва мухлислар терма жамоамиздан фақат юқори натижаларни кутиб қолиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва футзалчилар билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. 

Эслатиб ўтамиз, Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши тўп тепишади. 

Жамоа 18 ва 20 август кунлари Осиё Кубоги мезбони Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика