UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  4 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  18 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1

Равшан Эрматов: "Марказий Осиёда миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақа ташкил этишнинг вақти келди" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Марказий Осиёда миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақа ташкил этишнинг вақти келди"

Бугун, 2 декабрь куни бутун Осиё қитъаси футбол жамоатчилиги диққат-эътибори Гонконгга қаратилди.

Боиси Осиё футбол конфедерацияси бугун 2019 йил якунларига кўра, қитъанинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

"The AFC Annual Awards-2019" олдидан бугун куннинг биринчи ярмида Осиё футболини янада ривожлантириш масаласи бўйича қатор учрашув ва тадбирлар ҳам ўтказилди. Жумладан, Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатлар вакиллари минтақамизда футбол даражасини янада ошириш, ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказди. Қитъа ва минтақамиз футболи келажаги муҳокама этилган учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва эндиликда миллий терма жамоалар ўртасида ҳам минтақа чемпионатини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

- Марказий Осиёда футбол даражасини янада ошириш, минтақа жамоаларининг халқаро майдондаги натижаларини янада яхшилашда аъзо футбол ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш жуда муҳим жиҳат саналади. Футбол инсонларни дўстлаштиради ва бирлаштиради, бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўшни мамлакатлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашишга ҳамиша тайёр. Шу ўринда, Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан турли ёш тоифаларида минтақа биринчилиги ташкил этилгани, бироқ миллий терма жамоалар миқиёсида ҳамон турнир ўтказилмаганини таъкидлаш зарур. Агар миллий терма жамоалар ўртасида ҳам шундай мусобақа йўлга қўйилса, бундан ассоциацияга аъзо мамлакатларда яшовчи барча футбол мухлислари бирдек хурсанд бўлишади. Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа қитъа миқиёсида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин, - дея Ўзбекистон томони бундай мусобақа ташкил этишда Марказий Осиё футбол ассоциациясига яқиндан кўмак беришга тайёрлигини ва мусобақага мезбонлик қилишдан мамнун бўлишини билдирди ЎФА Биринчи вице-президенти.

Қайд этиш лозим, бугун куннинг иккинчи ярмида ОФКга аъзо барча мамлакатлар делегациялари вакиллари ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида иштирок этишди.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика