Равшан Эрматов энг яхши натижани қайд этди

Narzulla Saydullayev
9 окт 2014, 09:26
Бугун Мьянма давлати мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати старт олади.
Ушбу мусобақада ҳамюртимиз, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бригадаси ишлайди.

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари 19 ёшгача бўлган Осиё чемпионати бошланиши олдидан ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтишди. Эътиборлиси, ҳакамлар орасида энг яхши натижани Эрматов қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусоабқа Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси қатнашади. Жамоамиз илк ўйинини 10 октябрь куни Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›