UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  17 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  2 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди"

Бугун "Ориат Доно" радиосида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов иштирокида "Чой устида" дастури бўлиб ўтди.
Ушбу дастурда "Эл юрт ҳурмати" ордени соҳиби бўлган ҳакамимиз ўз фикрларини билдирди.

"Бразилиядаги ўтган Жаҳон чемпионатида олам-олам таассурот олдим. Бразилия футбол билан яшади. Эрталабдан кечгача у ерда фақат футбол бош мавзуга айланди.

У ерда кутилмаган натижалар бўлди. Аслида мен олдиндан ҳеч қачон тахмин қилмайман. Лекин Коста-Рика кўрсатган ўйин барчани лол қолдирди. Ўзи кичкинагина давлатнинг натижалари кутилмаган бўлди. Уругвайни мағлуб этишди, Италияни таслим қилишди. Гуруҳдан чиқишди... Бир воқеани айтиб бераман. Аслида ҳар бир ўйиндан сўнг иккала жамоанинг биттадан футболчиси допинг текширувидан ўтиши керак. Коста Риканинг дастлабки ўйинида 1та, иккинчи ўйинида 3та, кейинроқ хатто 7та футболчисини допинг текширувга олиб қолишди.

Мени Аргентина терма жамоаси иштирокидаги ўйинга тайинланмаганим ҳақида. Собиқ ҳакам Эктор Балдасси ўз шахсий саҳифасида бу борада ўз фикрларини ёзган экан. Буни мен билиб ФИФА вакилига мурожаат қилдим. У ушбу хабарни мендан эшитаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистондаги журналистлар ўша маълумотни расмий хабар сифатида талқин қилишди.

Бразилиядаги мундиалда ҳакамларга ёрдам тариқасида голни аниқлаш технологияси синовдан ўтказилди. Бу ўз самарасини бергани аниқ. Чунки одам кўзи илғай олмаган вазиятни технология аниқлай олади.

Нишимура ҳам одам, у ҳам хато қилади. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйинда бизнинг голимизни ҳисобга олмай хато қилганини тан олди. Буни хато деб ҳам айта олмайман, кўра олмай қолган вазияти натижага таъсир қилмаслигини истардим. Бундай ҳолат футболда кўп бўлади, Нишимура буни атайин қилмагани аниқ. Жаҳон чемпионатида голни аниқлаш технологияси ишлатилди, менимча барча муҳим ўйинларда ушбу технологияни қўллаш вақти келди. Мен айнан шунинг тарафдориман, - дейди Равшан Эрматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика