UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  8 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари Янгиликлар

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари

"Атлетико" академияси Европада энг кучлиларидан ҳисобланади. Ушбу академия жаҳон футболига бир қанча юлдузларни етиштириб берган. Жумладан...

Рауль: Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.


Ҳа, бу бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ, "Реал" афсонаси ўз фаолиятини айнан "матрасчилар" сафида бошлаган. Рауль 1992 йил "Атлетико" ўсмирлар жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган. Кейинроқ эса "Реал" сафига кўчиб ўтган. Футболчи фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган ва "Реал"даги кўпгина рекордлар соҳиби. Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.



Давид де Хеа:

дебют - 2009


МЮнинг айни кундаги биринчи рақамли дарвозабони 13 ёшида мадридликлар сафига бориб қўшилган. Академия тарбияланувчиси 18 ёшида асосий жамоа сафида илк маротаба майдонга тушган. Бугунги кунгача эса дарвозабон "қизил иблислар" билан икки маротаба АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга улгурди.




Фернандо Торрес:

дебют - 2001


Фаолиятини аввалига дарвозабон сифатида бошлаган Торрес 7 ёшидан бошлаб ҳужумчи сифатида ўйнай бошлайди. Клуб билан илк шартномасини 15 ёшида тузган. 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. "Атлетико"дан сўнг "Ливерпул"га ўтган. Сўнгра "Челси" сафида ЕЧЛ ғолибига айланган. Жаҳон Чемпиони, Европа Чемпиони. Шу йил бошида у яна ўзининг жонажон жамоаси сафига қайтиб келди.



Коке:

дебют - 2009



8 ёшида клубга келган 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Ўшанда мадридликлар "Барселона"га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Вақт ўтди. Футболчи 21 ёшигача жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйинда иштирок этди. ЕЧЛ финалида иштирок этган. Шу кунгача икки маротаба Европа Лигасида ғолиб чиққан. Мамлакат чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби.




Альваро Мората:

дебют - 2010


Мората ҳам илк фаолиятини "Реал"да эмас, айнан "Атлетико" сафида бошлаган экан. "Реал"да эса у Бензема соясида қолиб кетди. Айни пайтда эса "Ювентус" сафида ҳаракат қилмоқда. Уни кўпчилик "янги Фернандо Морьентес" дея таърифлайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, шу кунгача ушбу футболчи ЕЧЛ, Ла Лига, Испания Кубоги, Италия чемпионати ва Кубоги ўйинларида ғолиб чиққан.




Габи:

дебют - 2004


Мадридда таваллуд топган Габи кичкиналигидан "Атлетико"да. 2004 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. 2007 йилда 9 миллион евро эвазига "Сарагоса"га ўтган. Орадан 4 йил ўтиб "Атлетико" ўз тарбияланувчисини яна сотиб олган. Бугунги кунда жамоа сардори бўлган футболчи клуб муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Испания чемпиони ва кубоги соҳиби.




Марио Суарез:

дебют - 2005


1999 йилда академия сафига бориб қўшилган. 2004 йили ёшлар жамоаси... 2005 йилнинг ноябрида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. 2006-2008 йиллар давомида "Реал Вальядолид" ва "Сельта" жамоаларида ўйнаган. Кейин "Малькоркага кетган. 2010 йил эса яна ўзининг жонажон клубига қайтади ва бу орада Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Ла Лига ва Испания кубокларида жамоаси билан муваффақиятга эришади. Шу йилнинг ёзида эса "Фиорентина"га ўтиб кетганди.



Антонио Лопес:

дебют - 2000


Антонио ҳам ёшлигиданоқ ушбу академияга келган. 2000 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. Орада "Осасуна"да ўйнаб келган футболчи 2008 йилда жамоага қайтганидан сўнг сардор сифатида ҳаракат қила бошлайди. "Атлетико" ва "Атлетик" сафида Европа Лигасида ғалаба қозонган.


sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика