UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  4 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  10 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  4 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  394 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрда Қирғизистон билан ўйнайди

Бир неча кун аввал сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиққанди.

Буни Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам тасдиқлаган эди. Бугун ЎФА ушбу учрашув ўтказилиши борасида расман хабар берди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябрь Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида ташкил этилади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.  

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони. 17:00

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика