Расмий хабар: Ўзбекистон МТЖ 15 ноябрь куни Грузия билан ўйнайди
19 окт 2021 14:05
Янгиликлар
Расмий хабар: Ўзбекистон МТЖ 15 ноябрь куни Грузия билан ўйнайди
ОФК календарига мувофиқ, 8-16 ноябрь Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15 ноябрь куни 19:00 да Тбилиси шаҳридаги “Борис Паичадзе” стадионида бўлиб ўтади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, championat.asia сайти бу ҳақда 17 октябрь куни хабар берганди. Айни пайтда Грузия терма жамоасини собиқ машҳур франциялик футболчи Вилли Саньол бошқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар