

«Валенсия» Туркия клубига футболчи учун 8,5 миллион евро тўлади, деб хабар бермоқда «Фенер» расмий сайти. Испания клуби ҳам Нанининг трансферини тасдиқлади.
Айни пайтда Нани Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016 ярим финали доирасидаги Уэльсга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.




