Расмий хабар: Микаэль Секейра "Локомотив"дан кетди
24 ноя 2021 22:35
Янгиликлар
Расмий хабар: Микаэль Секейра "Локомотив"дан кетди
Ушбу мавсум "темирйўлчилар"ни бошқарган Микаэль Секейра "Локомотив" ПФК билан ўзаро келишган ҳолда жамоани тарк этди.
Португалиялик мутахассис бугун тунда ўз юртига учиб кетади. Ушбу мавсум жамоамизни бошқарган Микаел Секейра ватанига кетиш олдидан жамоа аъзоларини бир жойга йиғиб, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида клубимиз раҳбарияти ҳам португалиялик мураббий шаънига илиқ фикрлар айтиб, якунига етаётган мавсум учун ташаккур изҳор қилди. "Локомотив" ПФК Микаел Секейрага ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ҳамда мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.








Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар