

2019 йилги мавсумда "Андижон"да тўп тепган украиналик дарвозабон Виталий Мирнийдан клуб 14.000$ миқдорида қарздорлик бор эди. Бугун клуб раҳбарияти кўрсатилган сумманинг барчасини Мирнийга тўлаб берди ва футболчи билан клуб орасида ҳеч қандай муаммо қолмади.
Ўтган мавсумда тўп тепган футболчилар Дмитро Зозуля ва Артём Литвяковлардан ҳам қарздорликлар ижобий томонга ҳал қилинди. Клуб раҳбарияти ушбу футболчиларга 8.000$ дан тўлаб, уларнинг масаласига нуқта қўйди.




