2022 йил бошидан Виктор Жалилов ўз ўрнини Самвел Бабаянга бўшатиб беради. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.Эслатиб ўтамиз, Бабаян айни пайтда "Навбаҳор" клубида маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда.