

Юрген Клопп мерсисайдликлар билан 2024 йилга қадар амал қиладиган янги шартнома имзолади.
Қайд этиш лозимки, айни пайтда "Ливерпуль" энг яқин таъқибчиси "Лестер"ни 8 очкога ортда қолдирган ҳолда АПЛда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп "Ливерпуль"да 2015 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Унинг бундан олдинги клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби бўлган эди.




