UZ

Сўнгги янгиликлар

05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  14 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  6 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  5 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1

Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради Янгиликлар

Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради

Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг 2016 йилги чемпионатнинг дастлабки олти турдаги иштироки муҳокама қилинди. Йиғилишда сўзга чиққан Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев жамоа учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётган бўлсада натижалар ижобий кўриниш олмаётганлигини айтиб, вазиятни ўнглаш мақсадида чора кўрилиши лозимлигини эътироф этди. 
Клуб президенти жамоада бош мураббий сифатида иш юритган Рашид Ғофуров бугундан эътиборан саломатлиги ва ўз аризасига биноан ўз вазифасидан озод этилганлигини билдириб ўтди. Шунингдек, мураббийлар штабида қисқартиришлар амалга оширилганлиги туфайли мураббийлар Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Шерзод Жўраевлар билан тузилган шартномалар ҳам бекор қилинганлиги таъкидланди. Келгусида жамоа бош мураббий вазифасини Александр Волков бажариши маълум қилинди. Ўз навбатида давра якунига кўра жамоа аъзолари олдига 2015 йилги натижадан кам бўлмаган вазифани бажариш қўйилди. Мураббий ва футболчилар зиммаларидаги вазифаларни бажара олишмаса давралар оралиғида ўзаро тузилган шартномаларни кўриб чиқиш ҳақида огоҳлантирилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика