РАСМАН: Томас Тухель "Боруссия"дан кетди

Aslanov Jasurbek
30 май 2017, 16:29
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа билан хайрлашди.

Бу ҳақда "арилар"нинг расмий сайти хабар бермоқда.

Олдинроқ Тухель ҳамда клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ўртасидаги муносабатлар таранглашгани ҳақида эълон қилинган эди.

Томас Тухель шартномадаги бандга кўра, клубдан 2 млн. евро бадал пули олади.

"Боруссия" "Хоффенхайм" устози Юлиан Нагельсман билан қизиқиш билдирмоқда, аммо у ўз клубини тарк этиш ниятида эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia