UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  9 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  8 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  13 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0

Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун бир қатор номзодларни ўрганиб чиқди ва таҳлил қилди.

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади

Маҳаллий ва хорижлик тажрибали мутахассислар билан музокаралар ўтказди. Шу билан бирга, мураббийлар кенгаши томонидан тақдим этилган тавсиялар ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинларига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, жамоа ва футболчилар билан яқиндан таниш бўлган, узоқ йиллар давомида миллий терма жамоа сафида тўп тепган ҳамда бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган, шунингдек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзе номзоди илгари сурилди. Ҳозирги юзага келган ҳолатда ЎФА айнан Кападзенинг мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи, қолаверса доимо юқори мақсад сари интилиш каби жиҳатлари орқали муҳим учрашувларда ижобий натижа кўрсатишига ишонади.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика