Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!
16 янв 18:58
Янгиликлар
Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Сўғдиёна" таркибини кучайтириш ишларини ҳам давом эттирмоқда.
Аввалроқ биз футболчи жамоа машғулотларида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.
"Жиззахлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Саҳоб Рашидов билан бир йиллик шартнома имзоланди.
Маълумот учун ўтган мавсумда биринчи лигада 14 учрашувда 16та гол уришга муваффақ бўлган. Рашидов аввалги фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Хоразм", "Динамо" ва "Жиззах" клубларида муваффақиятли ўйинлар намойиш этган.
Жамоамизга қайтган ушбу тажрибали футболчи билан янги мавсумда ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз ва унга муваффақиятлар тилаймиз!", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар