UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Расман: "Рома" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарди Янгиликлар

Расман: "Рома" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз лавозимидан озод этилди.

Раҳбарият тажрибали мураббий билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, бунга қониқарсиз натижалар ва мураббийнинг ОАВдаги чиқишлари сабаб бўлган. 

Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис "Рома"ни тарк этмоқчилиги, бунга у ўзини Рим жамоасига олиб келинишига сабабчи бўлган клубнинг собиқ спорт директори Тьягу Пинтунинг кетиши сабаб бўлгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2021 йилнинг май ойида Рим клуби бошқарувини қўлга олганди. Ўтган давр мобайнида клуб Жозе билан Конференциялар Лигасида зафар қучди ва Европа Лигаси вице-чемпионига айланди. 

 "Биз Жозега "Рома"га келган кунидан буён қилган меҳнатлари, ғалабага бўлган интилиши ва ғайрати учун клубдаги барчанинг номидан миннатдорчилик билдирмоқчимиз. 

Унинг "Рома"даги даври ажойиб хотиралар билан ёдга олинади. Бироқ клуб манфаатлари йўлида ўзгаришларга қўл уриш вақти келганди, деб ҳисоблаймиз. 

Биз Жозе ва унинг ёрдамчиларига келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз", — дейди Дэн ва Райан Фридкин.


"Рома" афсонаси клуб бош мураббийига айланиши мумкин

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика