Расман: “Реал” ҳужумчиси “Бенфика”га ўтди

4 июл 2019, 07:45
Рауль де Томас фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттиради.

“Реал” ҳужумчиси Рауль де Томас “Бенфика” аъзосига айланди. Футболчи Лиссабон клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг товон пули 100 млн евро этиб белгиланди.

Де Томас учун “Реал” 20 млн евро оладиган бўлди. 24 ёшли ҳужумчи “Қироллик клуби” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Бенфика” расмий сайти