Расман: ПСЖ футболчиси "Ювентус" сафига қўшилиш учун Туринга учиб келди
01 июл 2019 01:10
Янгиликлар
Расман: ПСЖ футболчиси "Ювентус" сафига қўшилиш учун Туринга учиб келди
"Ювентус" ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ПСЖ ярим ҳимоячи Адриен Рабионинг жамоага қўшилиш учун Туринга учиб келганини хабар қилди.
Аввалроқ, 24 ёшли хавбекнинг бугун тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида маълум қилгандик.
Барчаси ижобий якунланадиган бўлса, Рабио "Юве" билан тўрт йиллик шартномага имзо чекади. Унга шунингдек, "Барселона", "Бавария", "Тоттенхэм" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирганди.
Алоҳида айтиш керакки, "Ювентус" франциялик футболчини текинга қўлга киритмоқда. Рабио парижликлар билан шартномасини узайтирмагани сабаб, 1 июль куни эркин агентга айланди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар