Расман: “Порту” Аргентина терма жамоаси посбонини ўз сафига қўшиб олди
01 авг 2019 08:51
Янгиликлар
Расман: “Порту” Аргентина терма жамоаси посбонини ўз сафига қўшиб олди
Агустин Марчесин фаолиятини Португалияда давом эттиради.
“Порту” клуби Мексиканинг “Америка” клубидан 31 ёшли аргентиналик Агустин Марчесинни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Марчесин 2016 йилдан бери “Америка” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган мавсум клуб сафида 45 та ўйин ўтказди. Аргентина терма жамоасида эса 5 та беллашувда майдонга тушди.
Фикрлар