Расман: Польша терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига автоматик тарзда йўл олади
09 мар 2022 00:41
Янгиликлар
Расман: Польша терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига автоматик тарзда йўл олади
ФИФА расман ушбу қарорни тасдиқлади.
Россия ва Польша терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақида ФИФА расман маълум қилди. Польша терма жамоаси ЖЧ саралашининг финал босқичига автоматик тарзда йўл олади. ФИФА 28 февраль куни Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатган эди.
Энди Польша терма жамоаси ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи ўйинида майдонга тушади. Ушбу учрашув 29 март куни ўтказилади. Польшанинг рақиби Швеция ва Чехия термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар