Расман: Ўзбекистон МТЖ сентябрда Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
24 июн 2020 11:38
Янгиликлар
Расман: Ўзбекистон МТЖ сентябрда Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.
Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.
Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.

Маълумот учун, томонлар 31 март санасида ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишлари керак эди. Аммо, пандемия сабаб ўйин бекор қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар