Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди
02 фев 2023 22:53
Янгиликлар
Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди
2015-2020 йиллар давомида "Локомотив" таркибида ўйнаган Олег Зотеев яна "темирйўлчилар" билан шартнома имзолади.
"Локо" таркибида 3 бора мамлакат чемпиони бўлган футболчи жамоанинг Туркиядаги йиғинларида иштирок этмоқда.
"Тажрибали чап қанот ҳимоячиси клубимиз билан шартнома имзолади. Ушбу мавсумдаёқ ўз олдига элитага қайтишни мақсад қилаётган "Локомотив" ўз таркибини шу йўлда кучайтиришда давом этмоқда.
"Локомотив" таркибида 124 ўйинда қатнашиб, 8 гол урган Олег Зотеевни жамоамизга қайтгани билан табриклаб қоламиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар