UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  3 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  7 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  8 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  16 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  7 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  240 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  19

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика