Расман: “Монако” ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтди

9 июн 2018, 08:25
Теренс Конголо “Монако”дан бутунлай кетди.

Ўтган мавсумни “Хаддерсфилд”да ижара асосида ўтказган Теренс Конголо жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди. “Хаддерсфилд” ўйинчини сотиб олиш бандида фойдаланиб, Конголо билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Трансфер нархи ошкор этилмаган. Конголо АПЛнинг якунига етган мавсумида 13 та ўйинда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Хаддерсфилд” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›