Расман: "Монако" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2018, 16:30
"Монако" расмий сайти жамоа бош мураббийи Леонарду Жардим истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.

Португалиялик мутахассис 2014 йилдан бери монегаскларни бошқараётганди. Жамоа унинг қўл остида Франция чемпиони бўлди (2016-17). Айнан ўша мавсум "Монако" Чемпионлар лигаси ярим финалигача етиб борган эди.

"Монако" жорий мавсум тўққиз турдан сўнг Франция чемпионати турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: asmonaco.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›