Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди
30 июл 00:01
Янгиликлар
Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди
Посбон билан беш йиллик шартнома имзоланди.
"Манчестер Сити" Жеймс Траффордни сафига қўшиб олди. "Шаҳарликлар" "Бёрнли" дарвозабонининг трансферини расман эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача амал қиладиган шартнома туздилар.
Аввалроқ хабар қилинганидек, битим суммаси 27 миллион фунт стерлингни ташкил этади.
Траффорд "Манчестер Сити" тарбияланувчиси бўлиб, у 2015 йилдан 2023 йилгача клуб тизимида фаолият юритган.
Ўтган мавсумда Чемпионшипда дарвозабон 45 та ўйинда майдон эгаси бўлиб, дарвозасидан бор-йўғи 16 та гол ўтказиб юборган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар